1

“Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги”: 3-ўрин соҳиби маълум бўлди

СПОРТ 29.10.2020, 22:35
“Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги”: 3-ўрин соҳиби маълум бўлди

“Бунёдкор” футбол академияси майдонларида бўлиб ўтаётган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида 3-ўринни эгаллаган жамоа номи маълум бўлди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча ярим финал учрашувида мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоаси “Халқ банки”га 3-0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Ярим финалнинг яна бир учрашувида бундай мусобақаларда илк маротаба қатнашаётган Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси Давлат божхона қўмитаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Кеча финалчилар номи маълум бўлгач, табиийки мусобақанинг учинчи ўрни учун баҳслашадиган жамоалар ҳам тайин эди. Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги учрашувда божхоначиларнинг қўли баланд келди - 1:4.

Эртага, яъни 30 октябрь куни соат 16:00да “Миллий” стадионда “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги”нинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1