АсосийСПОРТ

“Бунёдкор” молиявий инқироз сабаб Президентга мурожаат қилмоқчи

Қайд этилишича, жамоа 2 август куни Суперлига доирасида “Қизилқум”га қарши ўтказилиши режалаштирилган учрашувга бориш учун ҳам маблағ топа олмаяпти.

'“Бунёдкор” молиявий инқироз сабаб Президентга мурожаат қилмоқчи'ning rasmi

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ниятида. Бу ҳақда клуб раҳбарияти маълум қилган.

Қайд этилишича, жамоа 2 август куни Суперлига доирасида “Қизилқум”га қарши ўтказилиши режалаштирилган учрашувга бориш учун ҳам маблағ топа олмаяпти.

Агар “Бунёдкор” мазкур баҳсда иштирок этмаса, жамоага техник мағлубият ёзилади. Амалдаги тартибга кўра, бу ҳолат мавсум давомида яна бир бор такрорланса, клуб Суперлига иштирокчилари сафидан четлатилиши мумкин.

Клуб маълумотига кўра, футболчилар ва ходимлар 6–7 ойдан буён иш ҳақларини олмаган. Молиявий қийинчиликлар туфайли жамоада жиддий муаммолар юзага келган.

“Бунёдкор” раҳбарияти клуб фаолиятини сақлаб қолиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида давлат раҳбарига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    “Бунёдкор” молиявий инқироз сабаб Президентга мурожаат қилмоқчи - Darakchi.uz