АсосийСПОРТ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақанинг "В" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

'Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги FIFA кунлари доирасида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.

Маълум қилинишича, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа 2026 йил 6 октябрь куни Жанубий Корея миллий терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Жанубий Кореяда ўтказилиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг энди 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарликни бошлайди. Қитъа чемпионати 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар