1

“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси муҳокама қилинди

СИЁСАТ 30.10.2020, 22:18
Теглар: Олий Мажлис, Рақобат тўғрисида
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси муҳокама қилинди

2020 йил 30 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг Монополияга қарши курашиш қўмитасида видеоконференцалоқа тарзидаги сайёр мажлиси бўлиб ўтди.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Унда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамиятлари ва “Ўзёғмойсаноат”, “Ўзчармсаноат” уюшмалари томонидан ижро этилиши ҳолати муҳокама қилинди.

Мажлисда Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси вакили, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг ушбу акциядорлик жамияти тизимидаги ижроси ҳолати ўрганилганида мамлакат кимё саноати корхоналарининг аксариятида давлат улушининг юқорилиги, замонавий энерго тежамкор технологияларнинг жорий қилинмаганлиги каби сабаблар оқибатида соҳада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар нархлари ички бозорда ҳам ташқи бозорда ҳам хориж компанияларнинг шу каби товар ва хизматлари билан рақобатлаша олмаяпти.

Ички бозорда товар ва хизматлар сифатини ошириш, мослашувчан тариф сиёсатини қўллашдан акциядорлик жамиятининг манфаатдор эмаслиги ҳам рақобат муҳитининг йўқлиги сабабларидан бири ҳисобланади.

Қонун талабларининг етарлича ишламаслиги соҳада давлат-хусусий шериклик тамойилларининг қўлланилмаслигига ҳам олиб келган.

Рақамли маҳсулотларни қўллаш таркиби суст даражада ташкил этилганлиги ҳам рақобатнинг ривожланишига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарини куз-қиш мавсумида “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан табиий газ билан таъминлашдаги муаммолар, яъни табиий газ талаб этиладиган параметрларда (12 кгс/см2 да) етказиб берилмаслиги туфайли ишлаб чиқаришда тўхталишлар юзага келган ёки тўлиқ қувватда ишилаш имкони бўлмаган.

Хусусан, юқоридаги сабаб туфайли 2019 йилда 318,8 млрд. сўмлик товар маҳсулоти, шу жумладан, 294,5 млрд. сўмлик азотли ўғитлар кам ишлаб чиқарилган ва 24,4 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларга йўл қўйилган. Бу, ўз навбатида, азотли ўғитлар таннархининг кескин ошишига сабаб бўлган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналарининг маҳсулотларига нархлар шаклланиши ва қўлланилиши таҳлил қилинганда айрим корхоналар томонидан маҳсулотларига юқори монопол нарх қўлланилиши ҳолатлари кузатилган ва камчиликлар бартараф этилган.

“Maxsam-Chirchiq” АЖ томонидан аммиакли селитра махсулоти ишлаб чиқарилиб, хўжалик юритувчи субъектларга биржа савдолари орқали сотилиши керак. Бироқ ишлаб чиқарилган маҳсулот тўғридан-тўғри шартномалар асосида таркиб корхонасига бозорда фаолият юритаётган бошқа рақобатчиларига нисбатан арзон нархда сотилиши натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиб, хўжалик субъектлари учун тенг бўлмаган шароит юзага келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги 3386-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхатга асосан минерал ўғитлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотилиши белгиланган.

“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналари томонидан импорт-экспорт фаолиятини олиб боришда “Ўзкимёимпэкс” МЧЖнинг ягона агент этиб белгиланиши мазкур фаолиятнинг сунъий монополлашувига олиб келган.

Бундан ташқари, мажлисда “Ўзбекнефтегаз” АЖ томонидан “Рабоқат тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилишига урғу берилди.

Қайд этилганидек, “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти нефть, нефть маҳсулотлари ва газни (газ конденсати) қувур орқали транспортировка қилиш хизматлари бўйича Табиий монополия субъектларининг давлат реестрига киритилган.

2020 йил 1 январь ҳолатида республикада 276 та нефт ва газ конлари мавжуд бўлиб, суюқлик тури бўйича улар 10 та газ кони, 137 та конденсат,

52 та нефтгаз конденсати, 25 та нефт ва газ ҳамда 52 та нефт конларига бўлинади. Жамият тизимидан нефтни қайта ишлаш заводларига 2019 йилда 911,2 млрд. сўм солиқ тўловларидан имтиёзлар берилган.

Мажлисда “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг қазиб чиқаришдаги улушининг йилдан йилга қисқариб бориши ҳамда нефт ва газ маҳсулотлари ҳажмларининг камайиб бориши иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини энергоресурслар билан таъминлаш масаласида бир қатор муаммоларга сабаб бўлаётгани таъкидланди. Жумладан, бугунги кунда республикамиз аҳолисининг 49 фоизи табиий газ ва 51 фоизи суюлтирилган газ билан таъминланган. Бу борадаги ишлар ҳолати таҳлил қилинганда айрим ҳудудларда бир неча ойлаб табиий газ, баъзи ҳудудларда эса суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги аниқланган.

Яна бир жиҳат. Иқтисодиёт тармоқларининг маҳсулот ишлаб чиқаришда табиий газга бўлган эҳтиёжи юқорилиги ва бу эҳтиёж тўлиқ қондирилмаётганлиги натижасида табиий газ етказиб берувчилар томонидан устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари юзага келмоқда. Хусусан, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан 2018-2019 йиллар давомида улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда тўловларни ҳисоблаш ва тарифларнинг қўлланилишида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги натижасида улгуржи истеъмолчилар ҳисобидан жами 200 млрд. сўмдан зиёд миқдорда асоссиз даромад олинганлиги аниқланган.

Шунингдек, мажлисда нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газни реализация қилишда тақдим этилган эксклюзив ҳуқуқларни хатловдан ўтказиб, уларни қисқартириш чораларини кўриш, нефть ва нефть маҳсулотларининг биржа савдоларига қўйилишида нархларнинг тасдиқланган графикка риоя қилган ҳолда белгиланишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзпахтаёғ” АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилган.

Мазкур ташкилот томонидан 2018 йилда 191,4 минг тонна кунгабоқар ва 135 минг тонна кунгабоқар мойи импорт қилинган бўлса, 2019 йилда импорт ҳажми мос равишда 269 минг тонна ва 216 минг тоннани ташкил этган.

Таҳлиллар 2020/2021 мавсумда бутун дунёда кунгабоқар етиштириш ҳажми прогнозлари 56,1 млн. тоннагача, қайта ишлар ҳажмлари 51,2 млн. тоннагача камайиши кўрсатган. Бунда минтақада йирик экспортёр давлат ҳисобланган Россия Федерациясида кунгабоқар етиштириш прогнози 2019/2020 йилги мавсумдаги 15,3 млн. тоннадан 2020/2021 йилги мавсумда 13,5 млн. тоннагача камайтирилган. Натижада жорий йилда республикага кунгабоқар импорти ҳажми кескин қисқарган.

Ўтган йилларда республикага кунгабоқар донининг импорти ортиб борган бўлса, 2020 йилда импорт ҳажмининг пасайиши кутилмоқда.

Юқоридаги каби ҳолатлар хорижий давлатларнинг соя, кунгабоқар каби мойли хом ашё экспортига таъсири маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари таннархининг ошиши, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари камайишига ва нарх борасида рақобатлаша олмаслигига сабаб бўлади.

Шу билан бирга, мажлисда соҳада соғлом рақобатнинг таъминланиши ва ички бозорни ёғ-мой маҳсулотлари билан тўйинтириш бўйича бир қатор масалалар ечими таъминланиши зарурлиги таъкидланди. Хусусан, мойли хом ашё базасининг чегараланганлиги оқибатида сўнгги уч йилда ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 50 фоиздан ошмаган.

Сўнгги йилларда маҳаллий хом ашё ресурслари қисқариб бориши натижасида ўсимлик (пахта) мойининг ишлаб чиқарилиши 2018 йилда 197 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2019 йилда 15 фоиз камайган.

Қолаверса, Мувофиқлик сертификати расмийлаштириш мақсадида биржа савдоларида қатнашиб 5 тоннагача техник чигит харид қилиши мумкин бўлган корхоналарга ҳеч қандай талаб ўрнатилмаганлиги натижасида стандарт технологик жараёнларнинг бузилиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатининг пасайишига йўл қўйилмоқда. Ўсимлик мойининг чакана нархи бугунги кунда сезиларли даражада, яъни 22-30 фоизгача қимматлашган.

Ёғ-мой корхоналарида ем маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш имконияти бўлган ҳолда, ем маҳсулотлари (шрот ва шелухани) қисқа циклда қайта ишланиши билан чегараланган. Холбуки, бу маҳсулотларни чуқур қайта ишлаб чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва паррандачилик учун зарур бўлган импорт ўрнини босувчи экструдрланган омухта ем маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришиш мумкин.

Мажлисда “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан ҳам “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ушбу уюшмага 550 га яқин ишлаб чиқарувчи корхоналар аъзо бўлиб, улардан 50 таси чармни қайта ишловчи, 9 таси қоракўлчилик, 35 таси чарм-атторлик ҳамда 302 таси пойабзал ишлаб чиқарувчилардир.

Соҳа корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш мақсадида 2020 йилда 28 та лойиҳа бўйича 101,2 млн. долларлик қийматдаги инвестицияларнинг ўзлаштирилиши, 2020-2022 йилларда умумий қиймати 421,0 млн. долларлик 248 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, мажлисда тизимда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни бартараф этиш мақсадида бир қатор амалга оширилиши талаб этиладиган ишларга урғу берилди.

Хусусан, тери хом ашёсини қайта ишлаш бўйича маҳаллий корхоналар қувватидан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш ва қўшни давлатларда етиштириладиган йирик ва майда шохли моллар терисини қайта ишлаб, тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, республика божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш, чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида масъул идораларга кўрсатмалар берилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Сенат қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди. 

 

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда ходимларини энг кўп мажбурий меҳнатга жалб этадиган соҳалар маълум қилинди

19.08.2021, 07:44

2021 йил 18 август куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида соҳада миллий...
Пўлат Бобожонов: 2021 йил 6 ойида республика миқёсида содир этилган умумий жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ортган

30.07.2021, 17:13

Хабар берилганидек, бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери қуйи палата депутатлари орасида вакцина олмаганлар сонини очиқлади

17.07.2021, 15:50

Куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда Қонунчилик палатаси спикери Н.Исмоилов қуйи палата депутатлари орасида коронавирусга қарши вакцина олганлар ва олмаганлар сонини очиқлади.  "Айни пайтда ушбу...
"Уларнинг “ишончлилигига” шубҳам бор!". Депутат болалар майдончаларида ҳалок бўлаётган болалар мусибати ҳақида гапирди

24.04.2021, 17:54

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Гулруҳ Агзамова болалар майдончалари ҳақида гапираркан ўз болалигини ҳам ёдга олди....болалигимдаги майдончамни соғинибман. Ҳақиқий болаликни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1