АсосийСИЁСАТ

Қаршида 1,4 минг гектар томорқа сув билан таъминланади

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, амалга оширилаётган ишлар натижаси одамлар кундалик ҳаётида сезилиши керак.

'Қаршида 1,4 минг гектар томорқа сув билан таъминланади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, вилоятдаги энг долзарб масалалардан бири сув таъминоти ҳисобланади. Шу муносабат билан Қарши шаҳридаги “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади.

Мазкур лойиҳа орқали 1,4 минг гектар томорқа ерларини сув билан барқарор таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, канал бўйидаги тўртта маҳаллада истиқомат қилувчи 25 минг нафар аҳоли учун кечаю кундуз фаолият юритадиган дам олиш масканлари ва сайр йўлаклари барпо этилади.

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, амалга оширилаётган ишлар натижаси одамлар кундалик ҳаётида сезилиши керак.

    Бошқа янгиликлар