АсосийSavol-javob

Кўмирлар сифатли бўлса, нега жойларга етказилганда сифати ўзгариб қоляпти?

'Кўмирлар сифатли бўлса, нега жойларга етказилганда сифати ўзгариб қоляпти?'ning rasmi

Мазкур саволга "Ўзбеккўмир" АЖ бош геологи Эркин Жўраев жавоб берди.

Ангрен кўмир конига тегишли бўлган қўнғир кўмири қаттиқлик даражаси бўйича 4-шкалада, бу жудаям юмшоқ. Биз кўмир конидан юкланган маҳсулотни кўмир жамланмасига элтамиз, у ердан лабораториядан ўтказилади ва шу тариқа ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат сертификати берилади. 

Кўмирнинг сифати яхши. Сифатсиз дейилаётган кўмир бу — майдаланган кўмир. Уни лабораторияда текширсангиз сифатли бўлиб чиқади. Кўмир истеъмолчининг қўлига етиб боргунича бир неча босқичдан ўтгани боис майдаланиб кетяпти ва сифатсиз кўринишга келяпти. 

Масаласининг ечими йўқми? 

 Бирдан-бир йўли — жойларга етказилган кўмирдан сифатли брикет ишлаб чиқарилиб, етказилса мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар