АсосийSport

«Енгил вазннинг навбатдаги қироли» – Ҳабиб Нурмагомедов

'«Енгил вазннинг навбатдаги қироли» – Ҳабиб Нурмагомедов'ning rasmi

UFC бўйича енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов Ислом Махачевнинг истиқболлари ҳақида гапирди.

У Instagram’даги Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпионати ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Нурмагомедов Махачев ва бразилиялик Рафаел Дос Анжос ўртасидаги учрашувни эълон қилган пост остида “Енгил вазннинг навбатдаги қироли”, – деб ёзган.

Махачев ММА бўйича 19 та жанг ўтказган, 18 тасида ғалаба қозонган ва биттасида мағлуб бўлган.

Дос Анжос аралаш яккакураш бўйича 42та жанг ўтказган, 29тасида ғалаба қозонган, 13 марта мағлуб бўлган.

Уларнинг учрашуви 14-ноябр куни Лас-Вегасда UFC Fight Night 182 турнирининг асосий воқеаси бўлиши кутилмоқда.

1-ноябр куни UFC президенти Дана Уайт Нурмагомедов ҳали ҳам енгил вазн камарини эгаллаб турганини эълон қилди.

Уайт америкалик Жастин Гейжини мағлубиятга учратганидан кейин руснинг ҳиссий ҳолати беқарор эди, шунинг учун у барибир спортга қайтиши мумкинлигини айтди.

Нурмагомедов вазн тоифаларини ҳисобга олмаганда UFC’нинг энг яхши жангчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. У 29 учрашувда 29марта ғалаба қозонган.

 
  

Бошқа янгиликлар