1

Коронавирус хавфини оширувчи 7 белги

САЛОМАТЛИК 03.11.2020, 09:10
Теглар: коронавирус
Коронавирус хавфини оширувчи 7 белги

Организмда магний етишмовчилиги коронавирус касаллиги хавфини ошириши мумкин. Италия ва Франция мутахассисларининг таъкидлашича, магний танқислиги туфайли COVID-19 қон ивишини кучайтиради, инфаркт ва инсульт хавфини оширади, шунингдек, қон томирларининг ички деворларига зарар етказади.

Магний ва коронавирусни нима боғлайди?

Тадқиқот натижасига кўра, коронавирус ва магний етишмовчилиги бирдек тана ҳужайраларига таъсир ўтказади. Шунингдек, магний модда алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади. Магний танқислиги туфайли кальций миқдори ошиб, натижада мувозанат бузилади. Бундан эса мия ҳужайралари, асаб толалари, жигар ва қон томирлар зарар кўради.

Коронавирус касаллигидан тузалган бемор ҳужайраларида ҳам кальций миқдори ошиб, бу жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Гарчи юқумли касалликка чалинмаган ҳолатда ҳам инсон танасидаги магний миқдори қай даражада эканлигини текшириб туриши керак. Қуйида эса магний етишмаслигидан дарак берувчи аломатлар ҳақида билиб олиш мумкин.

Ширинликка мойиллик

Оғир машғулот ёки ҳайз кўришдан аввал шоколад истеъмол қилиш истаги пайдо бўлса, бундан ҳолларда магний миқдори кескин пасаяди. Аммо доимо ширинлик истеъмол қилишни яхши кўриш эса танада магний озлигидан дарак берувчи аломатдир.

Мушаклардаги оғриқ

Мушаклардаги оғриқ магний етишмовчилигида энг кўп учрайдиган аломатдир. Томир тортишиши, оғриқ қанчалар тез такрорланса, модда етишмовчилиги ҳам шунча жиддий бўлиши мумкин.

Уйқусизлик

Магнийнинг асосий вазифаларидан бири − мия дам олишига ёрдам беради. Агар ушбу элемент етарли бўлмаса, инсон зўриқади, стрессни енголмай, уйқусизликка учрайди. Шунингдек, кўпинча бундай вазиятда оёқ нотинчлиги синдроми юзага келади, бу айниқса, уйқуга кетиш арафасида кузатилади.

Жиғилдон қайнаши

Магний овқат ҳазм қилишга ҳам ёрдам беради. Агар у организмда етарлича бўлмаса, ҳазм қилиниши керак бўлган овқат қизилўнгачга қайтади ва жиғилдон қайнаши кузатилади. Жиғилдон қайнашидан азият чекадиганлар дастлаб магний миқдорини текширувдан ўтказиши керак.

Лоқайдлик ёки тажанглик

Магний асаб тизимининг меъёрида ишлаши учун жуда муҳимдир. Аммо етарли бўлмаса, стресс, асабийлашиш ёки аксинча бефарқлик ҳолати пайдо бўлади.

Қабзият

Модданинг яна бир вазифаси овқат ҳазм қилиш трактига ҳам тегишли. Албатта, қабзият учун жуда кўп сабаблар бўлиши мумкин. Аммо юқоридаги белгилар ҳам биргаликда кузатилса демак, организм магнийга муҳтож.

Мигрен

Магний танқислиги туфайли қон томирлари жуда тез кенгаяди ёки тораяди. Бу эса бош оғриғига сабаб бўлади. Аслида мигрен шифокор томонидан доимий кузатувни талаб этадиган хавфли касаллик, аммо оғриқ яқинда пайдо бўлган бўлса, магний миқдорини текширтириш зарур.

 
  

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1