2020 йил 2 октябрь куни фуқаро М.А. таниши Я.С.ни Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 8.300 АҚШ доллари ва 29 млн сўм пул маблағларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу ўринда, фуқаролар томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида ишлаши, шу соҳада таниш-билиши борлиги, меҳнат шартномасини чиқартириб бериши, шартнома лойиҳаси келганларнинг Корея Республикасига кетишини тезлаштириб бериши, тест имтиҳонларидан ўтказиб бериши, тўловларнинг зудлик билан учинчи шахслар орқали тўланиши лозимлиги каби асоссиз ваъдаларни бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (71 202-33-55, 200-00-61) ёки ҳуқуқ-тартибот органларга мурожаат қилишингизни сўраймиз. | |
04.11.2020 11:00