Ўзбекистон ва Украина ўзаро савдони янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳамда яқин келажакда унинг ҳажмини йилига 1 млрд долларгача ўсишини таъминлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш ниятида. Бу ҳақда 3 ноябрь куни бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко билан учрашувда айтди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати. ![]() Томонлар ўзаро савдони янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳамда яқин келажакда унинг ҳажмини йилига 1 млрд долларгача ўсишини таъминлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. ![]() Томонлар мамлакатлар ўртасидаги муҳим истиқболни кимё, нефть-кимё, металлургия, озиқ-овқат, фармацевтика, саноат кооперацияси соҳасида ва ахборот-коммуникация технологиялари секторида кўрмоқда. Шунингдек, машинасозлик ҳамда нефть ва газ ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ташаббуси ҳам кўриб чиқилган. ![]() Ўзбекистон ва Украина талабга эга қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма агросаноат корхоналарини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация қилишга алоҳида эътибор қаратди. ![]() Учрашув якунида инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини ўрганиш ва уни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш мақсадида икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат қўшма ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида келишувга эришилган. | |
Ўзбекистон ва Украина савдо айланмасини йилига 1 млрд долларга етказишга қарор қилди(фото)
Ўзбекистон ва Украина ўзаро савдони янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳамда яқин к...








