Ҳукумат қарори билан, жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир давлат рақами белгиларини беришда аукцион ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:
Харидоргир (оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган) рақамлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Бундан ташқари, эндиликда жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларига асосан исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган 1–3-тоифадаги харидоргир автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари ҳам аукционга қўйилиши мумкин.
Бунда ушбу давлат рақами белгилари қуйидаги бошланғич нархларда аукционга чиқарилади: