Япония ҳукумати 2021 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг хорижлик томошабинлари учун икки ҳафталик карантинни олиб ташлашни кўриб чиқмоқда, Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабарига таяниб, "Olympic.uz" хабар берди.
Манбага кўра, мухлисларга Японияга келгандан кейин жамоат транспортидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин, аммо улар ўз ватанидан чиқиб кетаётганда ва Японияга кириб келгандан сўнг коронавирусга тест топширишлари шарт. Шу билан бирга, Кунчиқар мамлакат ҳали хорижлик томошабинларни қабул қилиш-қилмаслик тўғрисида якуний қарор қабул қилмаган.
Олдинроқ Япония ҳукумати Олимпиада иштирокчиларига Японияга келгандан сўнг, шунингдек, ўйинлар тугаши билан мамлакатни тарк этишдан олдин коронавирус текширувидан ўтишни мажбурий қилиши ҳақида хабар берилган эди. Aгар чет элдан келган спортчиларда манфийлик сертификати бўлса, улар икки ҳафталик карантиндан ўтмасликка рухсат берилади.