1

Хитойлик олимлар нефт қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топди

ДУНЁ 20.11.2020, 21:50
Теглар: Хитой
Хитойлик олимлар нефт қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топди

Хитойлик олимлар нефт қудуқларида ўрганилмаган кўплаб қадимий вирусларни топдилар, деб хабар қилди The South China Morning Post газетаси.

Олимлар бу бактериялар қандай қилиб ёнувчан суюқликка тушиб қолганини билмайди.

Тадқиқотга кўра, бир миллилитр нефтда 400 миллион вирус мавжуд. Уларнинг тахминан 1% (100 дан ортиқ) герпес қўзғатувчиси бўлиб, улар тирик-хўжайинсиз яшай олмайди.

Шэньяндаги Хитой Фанлар академиясининг амалий экология институти профессори Чжан Иннинг сўзларига кўра, касаллик қўзғатувчилари қадимги ер ости организмидан келиб чиқиши эҳтимолдан йироқ. Тахминан, вируслар ташқи дунёдан тушиб қолган бўлиши мумкин.

Айрим янги турдаги герпес ҳайвонларга ҳам, одамларга ҳам юқиши мумкин. Баъзи вируслар терида яра ва пуфакчаларни келтириб чиқаради, бошқалари эса асаб тизимининг бузилиши каби жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

"Номаълум турларнинг улуши анча юқори бўлиши мумкин. Тадқиқотимиз - фақат биринчи қадам", - деди Чжан.

Айни пайтда мутахассислар вирусларни ўрганишни давом этмоқда, улар одамлар учун "янги коронавирус" га айланиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Нефт тадқиқотлари тасодифан бошлангани йўқ. Хитойда ёнувчан моддаларга бўлган талабнинг ошиши сабабли кўплаб тажрибалар ўтказилмоқда. Бундай усуллардан бири - хом нефтга бактерияларни қўшиш.

Кўпинча микроорганизмлар мойли суюқликка тушиши биланоқ нобуд бўлди. Олимлар бу ҳодисанинг сабабини аниқлашга қарор қилишди: натижада бактерияларни йўқ қиладиган жуда кўп номаълум вируслар аниқланди

 

Шарҳлар

⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Хитойнинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳрида локдаун эълон қилинди

01.09.2022, 13:07

Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳри COVID-19 эпидемиясининг маркази деб эълон қилинди. Маълумотларига кўра, шаҳарда карантин жорий қилинган.Кечки соат олтидан кейин Чэнду кўчаларида комендантлик соати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1