АсосийДУНË

Шимкентда қиз олиб қочилгани ҳақидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида қизни мажбуран турмушга бериш мақсадида олиб қочилгани ҳақидаги ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Шимкентда қиз олиб қочилгани ҳақидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ҳодиса юзасидан томонларнинг баёнотлари бир-биридан фарқ қилади. Йигитнинг яқинлари қиз ўз хоҳиши билан уларнинг хонадонига келгани ва турмуш қуришга рози бўлганини билдирган. Бироқ кейинчалик қиз полицияга мурожаат қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ҳолат юзасидан никоҳга мажбурлаш факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда икки нафар гумонланувчи қўлга олинган.

Томонларнинг билдирган версиялари ва воқеа тафсилотлари ҳақида видеода батафсил маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар

    Шимкентда қиз олиб қочилгани ҳақидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди - Darakchi.uz