1

Энергетика вазирлиги эса илм-фан ва атом фестивалини ўтказмоқчи

HI-TECH 22.11.2020, 23:56
Энергетика вазирлиги эса илм-фан ва атом фестивалини ўтказмоқчи

Илм-фан, инновациялар ва ядро технологиялари ҳақидаги ишончли маълумотларни қаердан олиш мумкин? Албатта, 2020 йил 27 ва 28 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган илм-фан ва атом онлайн фестивалида, деб ёзмоқда вазирликнинг телеграмдаги расмий канали.

Маълум қилинишича, бу фестиваль мамлакатнинг етакчи олимлари ва экспертларидан илғор технологиялар ва илмий ютуқлар ҳақида билиб олиш учун ажойиб имконият бўлади.

Шунингдек, тадбирда иштирокчиларни:

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олимлари билан жонли трансляция.

Илм-фан, техника ва ядро технологиялари ҳақидаги саволлар билан онлайн викторина.

Ўзбекистоннинг атом тармоғи ривожланган ноёб жойларга виртуал ташриф.

«Келажак касбини ўзимиз учун қандай танлашимиз лозим?» мунозараси ва бошқалар.

Тадбирлар ўзбек ва рус тилларида бўлиб ўтади.

Фестиваль 2020 йил 27 ноябрда соат 11:00 да вазирликнинг Youtube каналида бошланади, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1