АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистоннинг ташқи қарзига оид 2020 йилгача бўлган 6 йиллик статистик маълумотлар қайта тузилди

'Ўзбекистоннинг ташқи қарзига оид 2020 йилгача бўлган 6 йиллик статистик маълумотлар қайта тузилди'ning rasmi

АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Марказий банк департамент директори Жасур Файзуллахўжаев Ўзбекистоннинг халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичлари мониторинги ҳақида маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, 2018 йилдан бошлаб Марказий банк томонидан Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи кўрсаткичлари шакллантирилиб, Халқаро валюта жамғармаси томонидан қабул қилинган форматларда ҳар чоракда мунтазам Марказий банкнинг веб-сайтида жойлаштириб борилмоқда.

Мазкур маълумотларни шакллантиришда идоравий маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.

Ушбу йўналишдаги кўникмаларни ривожлантириш ҳамда маълумотларни халқаро қабул қилинган қўлланмаларга мувофиқ тузилишини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар Халқаро валюта жамғармасининг тўртта техник кўмак миссиялари жалб қилинган.

Бунинг натижасида:

Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзига оид 2020 йилгача бўлган 6 йиллик статистик маълумотлар қайта тузилган;

маълумотларни шакллантириш жараёнларини жаҳон андозаларига мувофиқлаштиришга эришилган.

    Бошқа янгиликлар