АсосийЖАМИЯТ

Наманганда мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

Азизбек Мирзахолов Наманган шаҳридаги 33-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил ол...

Азизбек Мирзахолов Наманган шаҳридаги 33-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ёш, изланувчан ўқувчи мактабдаги барча фанларни аъло баҳоларга ўқиши билан бирга инглиз тилини ҳам мукаммал ўзлаштиришга астойдил киришган. У ўзининг истиқболдаги режаларини Англиядаги олий таълим муассасалари билан боғлаган, дея ёзмоқда ЎзА.

Қолаверса, унинг мазкур мамлакат тарихи, маданияти, Қиролликнинг ўзига хос жиҳатлари қизиқтиради. Азизбек ҳозирга қадар жуда кўп машҳур инсонларнинг дастхатларини ҳам тўплашга муваффақ бўлган. Азизбек юборган мактубида ҳам Британия тарихига қизиқиши ҳамда Қироличанинг дастхатини олиши шараф эканини ёзган. Ёш, навқирон шу билан бирга ўзи яшаётган мамалакат тарихига қизиқиши бор ўзбекистонлик ўқувчининг мактуби Қироличанинг жавоб мактуби юборишига сабаб бўлган. 

 Мактубда Қиролича Елизавета II мактуб олганидан миннатдорлиги, яна шундай хатларни кутиб қолишини айтиб, алоҳида миннатдорлик билдирган. Дастхат ўрнида эса Қироличанинг шахсий сурати совға сифатида юборилган.

Бу мактуб нафақат Азизбекни балки унинг тенгдошларини, устозлари ва яқинларини ҳам руҳлантирган.

Бошқа янгиликлар