Жаҳон футболи афсонаси, 1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона кеча, 60 ёшида вафот этгани ҳақда хабар берган эдик.
Хабарларга кўра, у 25 ноябрь куни Буенос-Айресдаги ўз уйида юрак хуружидан вафот этди.
ТН телеканали Марадонанинг ҳаётининг сўнгги дақиқалари ва ўлими олдидан нималар дегани ҳақида маълумот берди.
"Марадона уйғониб, нонушта қилди, ётган жойига қайтиб келди ва сўнгги сўзларини айтди: "Me siento mal" ("Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман").
Футболчига қараган ҳамшира тез ёрдам чақирди. Тез ёрдам шифокорлари Марадонани қутқаришга уринишди, аммо барча уринишлар муваффақиятсиз тугаган" деб ёзилади хабарда.