АсосийСПОРТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Фазлиддин Рафиқов дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Бронза медали учун кечган беллашувда эса Туркия вакили Маҳмутжан Маденни мағлуб этди.

'Фазлиддин Рафиқов дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Фазлиддин Рафиқов Тошкентда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

+100 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи саралаш босқичларини муваффақиятли босиб ўтди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса Туркия вакили Маҳмутжан Маденни мағлуб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг шахсий баҳсларини учта медаль — олтин, кумуш ва бронза билан якунлади.

Якшанба куни мусобақанинг сўнгги куни доирасида жамоавий микс йўналишидаги беллашувлар бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар