АсосийJamiyat

Яна бир ташкилот қимматбаҳо машинани нима учун сотиб олганига изоҳ берди

'Яна бир ташкилот қимматбаҳо машинани нима учун сотиб олганига изоҳ берди'ning rasmi

Кеча ижтимоий тармоқларда  "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти томонидан жорий йилнинг май ойида 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ AT автомобили харид қилингани тўғрисида хабар жойлаштирилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Exarid.uz  портали маълумотларига таяниб берилган бу хабарларни тасдиқлади.  TRAILBLAZER LTZ AT автомашинаси ҳақиқатда ҳозирги кунда Жамият автопаркида  мавжуд.  

Хабарга кўра, мазкур автомашина узоқ масофага ҳамда тоғли шароитларга хизмат сафарлари учун мўлжалланган бўлиб,  Жамиятнинг шундай турдаги машинага эҳтиёжи туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулоти шартнома асосида харид қилинган.

Маълум қилинишича,  "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ 252,2 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали Ўзбекистон Республикасининг маиший ва юридик истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб беради. 

" - Ана шу электр тармоқларининг айрим қисми ноқулай тоғ шароитлари ҳамда оддий енгил автомашина етиб бориши қийин ҳудудлар ёҳуд талафот зоналарида (“Сардоба” сув омбори емирилиши туфайли содир бўлган каби) жойлашгани сабаб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш ва зарур ҳолларда оператив чоралар кўриш учун тезкор етиб бориш эҳтиёжи мавжудлиги сабаб Бошқарув кенгаши қарорига асосан харид қилингандир",  дейлади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълумотида.

    Бошқа янгиликлар