АсосийИҚТИСОДИЁТ

Тошкент вилоятидаги МЧЖнинг 15 та автомашинаси қарзи ҳисобига хатлаб олинди

Нурафшон шаҳар прокуратурасининг ташаббусига кўра, мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўл...

'Тошкент вилоятидаги МЧЖнинг 15 та автомашинаси қарзи ҳисобига хатлаб олинди'ning rasmi

Нурафшон шаҳар прокуратурасининг ташаббусига кўра, мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувида иқтисодий ва фуқоролик судларининг ижро варақаларига асосан қарздор "TOY TEPA TEXTILE" МЧЖ дан ундирилиши лозим бўлган жарималар миқдори маълум бўлди. 

 Нурафшон шаҳар ДСИ орқали жами 1.156,7 млн. сўм солиқ қарзи Давлат фойдасига,  23,6 млн. сўм иш ҳақи фуқаролар фойдасига, 104,2 млн. сўм давлат божлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига, жами 10.540,2 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари мавжудлиги аниқланган. 

Нурафшон шаҳар мажбурий ижро бўлими ходимлари билан ҳамкорликда, юқорида қайт этилган қарздорликларни ундириш мақсадида, "TOY TEPA TEXTILE" МЧЖ тегишли 9 та автобус, 3 та камаз ва 3 та янги транспорт воситалари хатланиб, жарима майдончасига қўйилган ва бахолаш чоралари кўрилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар