Сергели туманида жойлашган, истеъмолда бўлгaн трaнспорт воситaлaри вa эҳтиёт қисмлaр Сергели бозори МЧЖни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Spot нашри Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Ўзбекистондаги энг йирик Сергели автоулов бозоринининг 2018 ва 2019 йиллардаги даромади мос равишда 21,2 ва 28,2 миллиард сўмни ташкил этган эди. Унинг асосий қисми солиқларни тўлашга сарфланди - 12,7 ва 15,5 миллиард сўм.
2018 ва 2019 йиллар давомида соф фойда ўртасида жуда катта тафовут мавжуд - 2018 йилда 320,6 миллион сўм ва 2019 йилда 3,3 миллиард сўм. Aктивлар рентабеллигининг кўрсаткичи эса 0,34 фоиздан 0,54 фоизгача ўсган.
Компаниянинг қарзи 1,5 миллиард сўм, қарздорлиги икки баравар кўп - 3,7 миллиард сўм. Бундан ташқари, 2020 йилда автомобиль бозорининг қарзлари кескин ўсди:

Ёзда Gazeta.uz Сергели автоулов бозори майдонида "Car Box Service" лойиҳаси режалаштирилганлиги ва Сергели машина бозори Тошкентдан пойтахт вилоятига кўчирилиши ҳақида хабар қилган эди.




