АсосийЖАМИЯТ

"Унинг янги ҳикоялар тўплами чоп этилиш арафасида эди". Ўзбекистоннинг таниқли адиби вафот этди

  2020 йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб, фахр...

'"Унинг янги ҳикоялар тўплами чоп этилиш арафасида эди". Ўзбекистоннинг таниқли адиби вафот этди'ning rasmi

  2020 йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб, фахрий журналист Сотволди Ражабов 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

 У 1946 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1970 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. “Муштум” журналида, Ўзбекистон телерадиокомпанияси адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида, Андижон вилоят телерадиокомпаниясида ишлаган.

 Ҳикоя ва қиссалардан иборат ўнга яқин китоби нашр этилган. Унинг “Бировнинг боласи” номли янги ҳикоялар тўплами нашриётга топширилган, чоп этилиш арафасида эди.

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоаси Сотволди Ражабовнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Биз ҳам марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қиламиз. 

 

 

    Бошқа янгиликлар