АсосийЖАМИЯТ

Тожикистонда 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди

Бугун, 21 сентябрь куни соат 15:48 да Тожикистон ҳудудида 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди.

'Тожикистонда 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди'ning rasmi

Бугун, 21 сентябрь куни соат 15:48 да Тожикистон ҳудудида 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 160 километр чуқурликда жойлашган. Эпицентр Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудудида, Тошкентдан 448 километр жануби-шарқда қайд этилган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Хусусан:

— Сўх туманида — 2 балл, 240 километр;

— Қувасой шаҳрида — 2 балл, 255 километр;

— Фарғона туманида — 2 балл, 257 километр.

Зилзиланинг эпицентр координаталари 38,03° шимолий кенглик ва 72,34° шарқий узоқликни ташкил этган.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар

    Тожикистонда 4,9 магнитудали зилзила қайд этилди - Darakchi.uz