АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев Путинни Россия Давлат думасига сайловлар билан табриклади

Мирзиёев сайловлар Россия жамиятининг юқори сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини яна бир бор яққол намоён этганини таъкидлади.

'Мирзиёев Путинни Россия Давлат думасига сайловлар билан табриклади'ning rasmi

Мирзиёев Путинни Россия Давлат думасига сайловлар билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан уни самимий табриклади.

Мирзиёев сайловлар Россия жамиятининг юқори сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини яна бир бор яққол намоён этганини таъкидлади.

Мактубда сайловчиларнинг рекорд даражадаги иштироки ва овоз бериш натижалари Россия фуқароларининг Владимир Путин раҳбарлигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган стратегик курсга юқори ишонч билдирганидан далолат бериши қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юқори суръатларда ривожланаётгани таъкидланди.

Парламентлараро ҳамкорлик икки томонлама лойиҳа ва дастурларни муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва уни янги ташаббуслар билан бойитишга ишонч билдирди.

Мактуб якунида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга мустаҳкам соғлик ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев Путинни Россия Давлат думасига сайловлар билан табриклади - Darakchi.uz