Ўзбекистонда 2026 йил январь–июль ойларида кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 125,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,5 фоизга кўп.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 75,2 трлн сўм.
Ундан кейин Фарғона вилояти 6 трлн сўм, Тошкент вилояти 5,7 трлн сўм, Андижон вилояти 5,6 трлн сўм ва Самарқанд вилояти 4,8 трлн сўм билан қайд этилган.
Қашқадарё вилоятида молиявий хизматлар ҳажми 4,1 трлн сўм, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида 3,5 трлн сўмдан, Бухоро вилоятида 3,4 трлн сўмни ташкил этган.
Наманган вилоятида 3,3 трлн сўм, Жиззах вилоятида 3 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 2,9 трлн сўм, Навоий вилоятида 2,8 трлн сўм ва Сирдарё вилоятида 2 трлн сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.






