Сал аввал Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида эр-хотин жанжали оқибатида эркак қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар фарзандини чавақлаб ташлагани хабар қилинган эди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу жиноят юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса кеча, 9 декабрь куни соат 23:30ларда содир бўлган.
1995 йила туғилган аёл М.М. (уй бекаси) турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган А.Х. (судланмаган, ишсиз) билан Қамаши тумани, Қизилтепа маҳалласида яшаб келган. Ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли жорий йилнинг март ойида онаси Н.Ш.нинг яшаш уйига қайтиб келиб, у билан алоқаларини узишини айтган. Эркак хотинини бошқа шахсдан ҳомиладорликда гумон қилиб, Қамаши туманидаги яшаш уйидан 2 дона ошхона пичоғини олиб, Яккабоғ тумани, Эски Яккабоғ маҳалласида жойлашган қайнонаси Н.Ш.нинг яшаш уйига келиб, девордан ошиб киради. Уй ичида ухлаб ётган Н.Ш., М.М., вояга етмаган Р.Ш. (12.01.2012 й.т., мактаб ўқувчиси) ва А.Ш.ларни (21.09.2014 й.т.) бўйин соҳаларини ошхона пичоғи билан кесиб, қасддан ўлдириб, ҳодиса жойидан яширинган.
Аввал маълум қилинганидек, бугун, 10 декабрь куни тумани прокуратураси томонидан А.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, у ушланган.






