АсосийЖАМИЯТ

Қамашида 17 ёшли ҳайдовчи йўл четида турган 3 ёшли болани уриб юборди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

'Қамашида 17 ёшли ҳайдовчи йўл четида турган 3 ёшли болани уриб юборди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 2026 йил 30 июнь куни соат 20:00 ларда Қамаши тумани ҳудудидан ўтувчи Д-149 автомобиль йўлининг 1-километрида 2009 йилда туғилган У.Й. "Chery" русумли автомашинасида ҳаракатни бошлашдан олдин йўлнинг четки қисмида турган, 2023 йилда туғилган А.Б.ни туртиб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан қонуний тартибда расмийлаштирилган. Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Айни пайтда тўпланган ҳужжатларни Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Қамашида 17 ёшли ҳайдовчи йўл четида турган 3 ёшли болани уриб юборди - Darakchi.uz