АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда камбағаллик даражаси 6,7 фоиздан 3,9 фоизга пасайди

Айни пайтда вилоятда 39 минг нафар ишсиз фуқаро бор.

'Хоразмда камбағаллик даражаси 6,7 фоиздан 3,9 фоизга пасайди'ning rasmi

Хоразм вилоятида йил бошидан буён камбағаллик даражаси 6,7 фоиздан 3,9 фоизга туширилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тақдимотда маълум қилинди.

Қайд этилишича, йил бошидан 29 мингта оиладаги 127 минг нафар аҳолининг расмий даромади ва моддий аҳволи яхшиланиб, улар камбағалликдан чиқарилган.

Айни пайтда вилоятда 39 минг нафар ишсиз фуқаро бор. Яна 102 минг киши меҳнат миграциясида.

Хоразмда 50 мингдан зиёд бўш иш ўрни мавжуд бўлса-да, зарур малакага эга кадрлар етишмаслиги сабабли уларнинг бир қисми бўш қолмоқда.

Йил якунига қадар яна 18 мингта кам таъминланган оиладаги 81 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш ҳамда 39 минг нафар ишсиз фуқарони доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Бунинг учун саноат, хизмат кўрсатиш, туризм, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида янги лойиҳалар амалга оширилади. 250 та янги корхона ташкил этилиб, 2,5 мингта микролойиҳа рўёбга чиқарилади.

Президент ҳар бир инсонга алоҳида ёндашиб, унинг имкониятларидан келиб чиқиб муносиб иш билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар

    Хоразмда камбағаллик даражаси 6,7 фоиздан 3,9 фоизга пасайди - Darakchi.uz