АсосийЖАМИЯТ

Айрим ҳудудларда чанг-тўзон ва кучли шамол кузатилади

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

'Айрим ҳудудларда чанг-тўзон ва кучли шамол кузатилади'ning rasmi

Бугун, 21 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 

Маълум қилинишича, кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида, шунингдек, тоғли ҳудудларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим жойларда кучли шамол чанг-тўзон билан кузатилади.

Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор.

Фуқаролардан кучли шамол ва чанг-тўзон вақтида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш сўралди.

    Бошқа янгиликлар