2020 йил 17 декабрдан бошлаб Янги йил ва Янги йил кунлари паркга кириш фақат чиптахона орқали амалга оширилади.
Чипталари нархи:
12 ёшдан катталар - 10 000 сўм
5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар - 5000 сўм
5 ёшгача бўлган болалар - бепул
Нафақахўрлар - 5000 сўм (гувоҳнома тақдим этилган ҳолд)
Ногиронлар - бепул (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда)
Енгил автомобиллар - 20 000 сўм дейилган "Tashkent city" маъмурияти хабарида.
Бироқ ижтимоий тармоқларда ушбу масканга ташриф буюрганлар бундай пуллик хизматдан норози эканликларини маълум қилмоқда.
Уларнинг фикрига кўра, пандемия ва иқтисодий қийинчилик бўлиб турган пайтда оддий аҳолига нисбатан бундай тўловларни жорий қилиш яхши эмас. Аксинча, енгиллик бериш керак. Ташриф буюрганлардан бири бундай ҳолатдан "юқоридагилар"нинг хабари борми ёки йўқлиги ҳақида қизиққан. Фуқаролар "бундай жойларга нега бойлар келиши керак, оддий одамларга энди мумкин эмасми?" дея савол билан мурожаат қилган.





