АсосийЖАМИЯТ

Чинозда кўп қаватли уйнинг томи ёнди

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

'Чинозда кўп қаватли уйнинг томи ёнди'ning rasmi

Бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Бунёдкор" МФЙ, Шароф Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.

Кўп қаватли уйдаги барча фуқаролар эвакуация қилинган. Ёнғин соат 09:10 да қуршаб олинган ва 25 дақиқадан сўнг тўлиқ ўчирилган.

ФВВ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Чинозда кўп қаватли уйнинг томи ёнди - Darakchi.uz