АсосийЖАМИЯТ

Ўқишга кира олмаган абитуриентларга 6-имконият берилди

ОТМга кира олмаган, аммо 56,7 баллдан юқори тўплаган абитуриентларга 6-йўналишни танлаш имконияти берилди. Улар 31 мингдан ортиқ бўш ўрин учун қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

'Ўқишга кира олмаган абитуриентларга 6-имконият берилди'ning rasmi

Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар учун 6-йўналишни танлаш имконияти яратилди.

2026/2027 ўқув йилида 80 та олий таълим муассасасида жами 31 минг 808 та бўш ўрин мавжуд. Ушбу ўринларни тўлдириш учун қўшимча танлов 22 августдан бошланди.

Белгиланган минимал 56,7 балл ва ундан юқори натижа тўплаган, аммо талаба бўлишга тавсия этилмаган абитуриентлар қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш 28 августга қадар Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz платформаси орқали амалга оширилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган, бўш ўринлар мавжуд таълим йўналишларини танлаши мумкин.

Талабалар бўш ўринларга тўплаган баллари кетма-кетлиги асосида, базавий тўлов-контракт шаклида қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўқишга кира олмаган абитуриентларга 6-имконият берилди - Darakchi.uz