АсосийИҚТИСОДИЁТ

Кўпиртирилмаган ва ҳаққоний натижа: "Ўзбекнефтгаз"нинг лойиҳалари бу талабга жавоб берадими? (фото ва видео)

Бугунги кунда юртимиз иқтисодиётининг драйверларидан бири бўлган нефт ва газ тармоғида мам...

'Кўпиртирилмаган ва ҳаққоний натижа: "Ўзбекнефтгаз"нинг лойиҳалари бу талабга жавоб берадими? (фото ва видео)'ning rasmi

Бугунги кунда юртимиз иқтисодиётининг драйверларидан бири бўлган нефт ва газ тармоғида мамлакат эҳтиёжини қондириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва бунинг учун эса янги қазиб чиқариш манбаларни топиш борасида самарали амалий ишлар олиб бориляпти. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бухородаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси (Газли НГҚЧБ)нинг табиий газ қазиб олиш конлари фаолиятининг жорий йилги натижалари бунинг яққол исботи. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан соҳадаги мазкур самарали лойиҳалар билан яқиндан таништириш учун  Бухоро вилоятига таклиф қилинган журналистларнинг пресс-тури энг аввало ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири, нақшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қадамжосининг зиёрати билан бошланди. 

Соҳа вакилларининг маълум қилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилга мўлжалланган углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш Дастури доирасида “Андакли” конида бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Иномжон БАБАНИЯЗОВ, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси (Газли НГҚЧБ) бош геологи:

— “Ўзбекнефтегаз” АЖга қарашли “Газли нефт газ қазиб чиқариш" бошқармаси тасарруфида (жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига) жами 25 та конлар мавжуд бўлиб шундан 20 таси қазиб чиқаришда фойдаланилаётган, 1 таси (Хаккуль) консервациядаги ва 4 таси қидирув ишлари олиб борилаётган конлардан иборат.

Ушбу конларда жами 502 қудуқ мавжуд бўлиб, шундан 228 таси (45%) газ ва газ конденсати қазиб чиқарилмоқда.

Ҳозирги кунда, кунлик қазиб чиқарилаётган жами 12,5 млн.м3 газ, 140 тонна газ конденсати қазиб олинмоқда.

Ушбу ишлатилаётган конлардан бири “Андакли” бўлиб, кондан йиллик 81 млн. куб метр табиий газ ва 0,5 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган. 

“Андакли” конидаги 5-сонли қидирув қудуғида юра қатламининг нефть ва газга истиқболлигини ўрганиш мақсадида бурғилаш ишлари бошланган эди. Қудуқни синаш жараёнида 2464–2459 метр оралиғидан (Юра даври терриген ётқизиқларининг XVII қатлами) перфорация ишлари натижасида саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинишига эришилди. Қудуқда ўтказилган геологик-тадқиқот ишлари натижасида табиий газнинг кунлик дебити 16 мм штуцерда 426,5 минг куб метрни ва 34,1 куб метр газ конденсатини ташкил қилди.

Журналистлар эса ана шу эришилган самарани ўз кўзлари билан кўришди. Шунинг баробарида кўпиртирилмаган ва ҳаққоний натижага гувоҳ бўлишди.

Дарвоқе, соҳа вакилининг маълум қилишича, айни пайтда мазкур қудуқдан олинишига эришилган газ оқими халқ истеъмолига йўналтирилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар