АсосийЖАМИЯТ

Бўстонлиқдаги йўлларда вақти-вақти билан автомашиналар қатнови чекланмоқда — ИИВ

1, 2, 3 январь кунлари дам олиш кунлари бўлгани сабабли республикамизнинг барча ҳудудларид...

'Бўстонлиқдаги йўлларда вақти-вақти билан автомашиналар қатнови чекланмоқда — ИИВ'ning rasmi

1, 2, 3 январь кунлари дам олиш кунлари бўлгани сабабли республикамизнинг барча ҳудудларидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига фуқаролар келиши кўпайган.

Бугун, 2 январь куни соат 10:00га қадар Бўстонлиқдаги дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлган, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Хабарга кўра, тик нишабликларда транспорт воситаларининг тўхтаб қолиб, хавфли ҳолат содир этишларининг олдини олиш мақсадида “4Р-12” автомобиль йўлининг 61-километрида, яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда.

    Бошқа янгиликлар