АсосийЖАМИЯТ

Тошкент онкология маркази ҳудудида яшил боғ барпо этилади

Ўқув ва ижодий марказлар, кутубхона, коворкинг майдонлари, симуляцион устахоналар ҳамда стартап-студиялар ҳудуддаги мавжуд бинолар ичида жойлаштирилади.

'Тошкент онкология маркази ҳудудида яшил боғ барпо этилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар онкология марказининг 4,36 гектарлик ҳудудида бинолар бўшатилгандан сўнг очиқ яшил боғ ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимлик маълум қилишича, ёшлар шаҳарчаси боғ ўрнини босмайди ва унинг ҳудудини қисқартирмайди. Ўқув ва ижодий марказлар, кутубхона, коворкинг майдонлари, симуляцион устахоналар ҳамда стартап-студиялар ҳудуддаги мавжуд бинолар ичида жойлаштирилади.

Фото: Хокимият Ташкента

Мавжуд бинолар сақлаб қолиниб, реконструкция қилинади ва жамоат учун фойдали мақсадларда мослаштирилади.

Шунингдек, ҳокимлик ҳудудда алоҳида бизнес офислари ёки бошқа тижорий объектлар қурилиши режалаштирилмаганини таъкидлади.

Бинолар атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади. У ер яқин атрофдаги маҳаллалар аҳолиси, ёшлар ва барча шаҳарликлар учун очиқ жамоат макони бўлиб қолади.

Лойиҳага кўра, ҳудуднинг асосий қисми яшил боғдан иборат бўлади, мавжуд бинолар эса таълим, ижод ва жамоат фаолияти учун майдон сифатида фойдаланилади.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент онкология маркази ҳудудида яшил боғ барпо этилади - Darakchi.uz