АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда дунё хаттотларини бирлаштирадиган ноёб Қуръон яратилади

26 август куни Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ноёб Қуръон нусхасини яратиш бўйича Жаҳон хаттотлари танлови эълон қилинади.

'Ўзбекистонда дунё хаттотларини бирлаштирадиган ноёб Қуръон яратилади'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар" халқаро медиафорум доирасида 26 август куни ноёб Қуръон нусхасини яратиш бўйича Жаҳон хаттотлари танлови эълон қилинади.

"Дунё Қуръони: хаттотлик анъаналаридан — келажак мероси сари" деб номланган лойиҳа доирасида турли мамлакатлар ва хаттотлик мактабларига хос исломий хаттотлик анъаналарининг энг сара намуналарини бирлаштирган ноёб Қуръон нусхасини яратиш режалаштирилган.

Танлов медиафорумнинг "Асрларни бирлаштирувчи мерос. Ислом цивилизациясининг маънавий мазмунлари" мавзусидаги ялпи сессиясида тантанали равишда эълон қилинади.

Медиафорум доирасида Қуръон ва қўлёзма меросига бағишланган халқаро лойиҳалар ҳам тақдим этилади. Жумладан, ислом олами хаттотлигининг сара намуналари, "Катта Лангар Қуръони" ҳамда қадимий қўлёзмаларни сунъий интеллект ёрдамида ўрганишга қаратилган лойиҳалар намойиш этилади.

Халқаро медиафорум 24–28 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилади. Унда 50 га яқин мамлакатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар