АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Тунги хизматда бўлган ЙПХ инспекторлари Nexia-2 ҳайдовчисини ҳужжатларни текшириш учун тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатни давом эттирган.

'Қашқадарёда ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи 15 суткага қамалди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи 15 суткага қамалди.

Ҳодиса 12 август куни содир бўлган. Тунги хизматда бўлган ЙПХ инспекторлари Nexia-2 ҳайдовчисини ҳужжатларни текшириш учун тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатни давом эттирган.

Кейинги чорраҳада ҳам унга бир неча бор тўхташ ишораси берилган, аммо ҳайдовчи талабни бажармаган. Патруль экипажи уни хизмат машинаси ёрдамида тўхтатмоқчи бўлганида, ҳайдовчи патруль автомобилига урилиб, яна қочишга уринган.

Тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи ушланган. Судда у қилмишидан пушаймонлигини билдирган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар

    Қашқадарёда ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи 15 суткага қамалди - Darakchi.uz