1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 04.02.2016, 10:49
Кун ҳикмати

Бахт бағишловчи тоза руҳ манбайи ҳам тил, ёмонликлар келтирувчи наҳс юлдузининг чиқар жойи ҳам тил. Тилини тиёлган одам – донишманд, оқил, сўзга эрк берган одам - беандиша ва пасткаш. Тил ширин ва ёқимли бўлса яхши, тил билан дил бир бўлса яна яхши. Тил билан дил - инсондаги энг яхши аъзолардир. Бўстонда - гулсафсар, гулғунча ва райҳонлар энг ёқимли гуллардир.

Одам - тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил - шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса - тилнинг офатидир.

                                                                   ****

ЎН САККИЗ ЁШ ҲАЙРАТЛАРИ

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.

Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,
Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.

Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.

Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,
Барчаси эзид таоло сунъий наққошинадур.

Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

Алишер Навоий

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1