Фарғона вилояти ИИБ Фарғонада кучли шамол оқими кузатилаётгани сабаб фуқаролардан уйдан чиқмасликни сўради.
Ҳурматли фуқаролар, айни дамда вилоятимизда об-ҳавонинг ноқулайлиги, кучли шамол оқими вужудга келганлиги сабабли ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асраш учун ташқарига чиқмасдан уйингизда қолишингизни сўраймиз.
Кекса дарахтлар ва нобоп қурилмалар, бино ва иншоотлар ёнида турманг. Автомашинангизни ва қимматбаҳо буюмларингизни ана шундай жойларда қолдирманг.
Акс ҳолда, шамол туфайли буюмларингизга ва ўзингизга жиддий зарар етиши мумкин.
Огоҳ бўлинг, дейилади хабарда.