АсосийСИËСАТ

Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди

2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда.

'Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда. Сўнгги йилларда олий таълим билан қамров даражаси кенгайгани сабаб меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчилар сони ҳам ортиб бормоқда.

Тақдимотда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни мавжуд бўш иш ўринларига йўналтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда олийгоҳлардаги карьера марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, “Келажакка қадам” дастури доирасида 2025 йилда 6 мингдан ортиқ лойиҳа учун 378 миллиард сўм маблағ ажратилган ва бу орқали қарийб 8 минг нафар битирувчининг бандлиги таъминланган. 2026 йилда эса 8 мингдан зиёд лойиҳани молиялаштириш учун 500 миллиард сўм йўналтириш ҳамда 10 мингга яқин ёшни иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Шунингдек, “TalabaExpo–2026” меҳнат ва касб кўргазмаларини ҳудудларда кенгайтириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда йирик корхоналар масъулиятини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Бандликка кўмаклашувчи “career.edu.uz” платформаси орқали барча жараёнларни мониторинг қилиш ва битирувчилар билан ишлашнинг ягона вертикал тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тақдимотда олийгоҳларда карьера марказлари фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш, меҳнат ярмаркалари ва иш берувчилар билан учрашувлар сонини ошириш, талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар ҳам таклиф қилинди.

Бундан ташқари, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларида “Тадбиркорлик асослари” фанини ўқитиш йўлга қўйилади.

Президент мутасаддиларга битирувчилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, билдирилган ташаббусларни пухта ишлаб чиқиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

    'Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 15:53

    Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир

    Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларгача ошганини маълум қилди.

    'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 03:14

    Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди

    Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

    'Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 04.06.2026 16:13

    Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди

    Суҳбатда миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

    'Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 04.06.2026 05:18

    Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

    Mулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги имкониятлар ҳам муҳокама қилинган.

    'БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади'ning rasmi

    СИËСАТ 03.06.2026 06:28

    БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади

    Унинг сўзларига кўра, комиссия сессиясида иштирок этаётган юқори даражадаги делегация ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга бағишланган маъруза мазкур халқаро форумга тайёргарлик ишлари учун мустаҳкам асос яратади.