АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

'Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

Табрик мактубида Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси ва Хитой Коммунистик партиясининг йирик сиёсий арбоби сифатида Ватан ва халққа бўлган чексиз меҳр-муҳаббат, юксак масъулият ҳисси ҳамда узоқни кўра билишга асосланган стратегик тафаккур билан мамлакатни янги марралар сари бошлаб бораётгани таъкидланган.

“Сизнинг оқилона раҳбарлигингиз остида Хитой модернизацияси изчил давом этмоқда, миллатнинг буюк тикланиши ва юксалишига қаратилган сиёсатингиз мамлакатингиз тарихига ёрқин саҳифа сифатида ёзилмоқда”, дейилади табрикда.

Шунингдек, мактубда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилгани қайд этилган. Давлатлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳар қандай шароитдаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари йил сайин мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланган.

“Биз Янги Ўзбекистонда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларда Хитой Халқ Республикаси ва шахсан Сизнинг доимий кўмагингиз ҳамда қўллаб-қувватловингизни яққол ҳис қилиб келмоқдамиз”, дейилади мактубда.

Қайд этилишича, ўтган йиллар давомида барча асосий соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп поғонали ҳамкорлик механизмлари шаклланган. Шунингдек, “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасида салмоқли амалий натижаларга эришилган.

Президент Шавкат Мирзиёев олий даражадаги учрашувлар давомида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигига ишонч билдирган.

Мактуб сўнгида давлат раҳбари Си Сзинпинга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, Хитой халқига эса тинчлик-осойишталик ва бардавом тараққиёт тилаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:44

    Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

    Беш ҳудудда газ ва электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди.

    'Бразилияда икки вертолёт тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:34

    Бразилияда икки вертолёт тўқнашди

    Қурбонлар орасида Оливер Три бўлиши мумкин.

    'Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:47

    Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди

    Mазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:47

    АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

    Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, музокараларда воситачилик қилган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.

    'Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди

    У мазкур масалани шахсан ўз назоратига олганини билдириб, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши лозимлигини қайд этди.

    'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

    Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

    Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.