АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди

Mазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 июнь куни Пайариқ туманидаги “Сарбозор” маҳалласида жойлашган “Юлдузча” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси, 2023 йилда туғилган Р.М. муассаса яқинидаги умумтаълим мактаби ҳудудида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қурилган сув ҳавзасига тушиб кетган.

Оқибатда бола ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси марҳум тарбияланувчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бразилияда икки вертолёт тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:34

    Бразилияда икки вертолёт тўқнашди

    Қурбонлар орасида Оливер Три бўлиши мумки.

    'Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:29

    Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    'АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:47

    АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

    Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, музокараларда воситачилик қилган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.

    'Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди

    У мазкур масалани шахсан ўз назоратига олганини билдириб, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши лозимлигини қайд этди.

    'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

    Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

    Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

    'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 13:18

    Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

    30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.