АсосийСИËСАТ

Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди

Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди'ning rasmi

Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик юқори суръатларда ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. Хусусан, йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошгани таъкидланди.

Шунингдек, саноат, энергетика, металлургия, транспорт, кимё саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Учрашувда товар айирбошлашдаги ижобий суръатларни сақлаб қолиш, кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Санкт-Петербургдаги Мариинский театрида Георг Фридрих Генделнинг "Тамерлано" операси премьераси бўлиб ўтгани ҳамда "Эрмитаж" давлат музейида Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси очилгани қайд этилди.

Суҳбат якунида давлат раҳбарлари бўлажак икки томонлама ва халқаро тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев: Энергия тежамкор уйлар харажатни 30 фоизгача камайтиради'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 07:43

    Мирзиёев: Энергия тежамкор уйлар харажатни 30 фоизгача камайтиради

    Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Қамаши тажрибасини ўрганишни топширди.

    'Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилишида маҳаллий материаллар улуши 95 фоизга етказилади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 07:32

    Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилишида маҳаллий материаллар улуши 95 фоизга етказилади

    Йиғилишда Тошкент вилоятининг Паркент туманида яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилаётган “Kumushkon Resort” туристик мажмуаси мисол қилиб келтирилди.

    'Ўзбекистоннинг энг гавжум шаҳри маълум бўлди'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 05:46

    Ўзбекистоннинг энг гавжум шаҳри маълум бўлди

    Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатнинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 миллион нафарга етган.

    'Шавкат Мирзиёев: Андижоннинг маданият пойтахти сифатида тан олиниши Ўзбекистонга берилган яна бир халқаро эътирофдир'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 05:14

    Шавкат Мирзиёев: Андижоннинг маданият пойтахти сифатида тан олиниши Ўзбекистонга берилган яна бир халқаро эътирофдир

    Давлат раҳбари ўз мурожаатида Андижон шаҳрининг мазкур мақомга муносиб кўрилганини Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий-маънавий мероси ва туркий цивилизация тараққиётига қўшган ҳиссасининг халқаро миқёсдаги эътирофи сифатида баҳолади.

    'Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 24.06.2026 13:49

    Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

    Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

    'Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди'ning rasmi

    СИËСАТ 23.06.2026 11:54

    Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат олий таълим тизимида қизларнинг иштироки ортиб бораётганига эътибор қаратди.