АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи

2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

'Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев тоғ-кон саноати ва геология соҳасида рақамли ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, тоғ-кон саноати мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. 2025 йил якунларига кўра, жами саноат маҳсулотининг 20 фоизи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келган. Тармоқ корхоналари томонидан давлат бюджетига 118,5 триллион сўм тушум таъминланган.

Тақдимотда соҳани технологик трансформация қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва сунъий интеллект ечимларини кенг жорий этиш иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш, инвестицияларни кўпайтириш ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.

Қайд этилишича, 2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

Шунингдек, “Геомониторинг” ахборот тизими орқали 2 мингдан ортиқ қазилма участкалари ҳақидаги маълумотлар рақамлаштирилган.

Тақдимотда келгуси беш йил давомида олтин захираларини қўшимча 879 тоннага, кумушни 510 тоннага ва мисни 676 минг тоннага ошириш бўйича ишлар бошлангани маълум қилинган.

Сунъий интеллект технологиялари геологик маълумотларни таҳлил қилиш, қазилма бойликлар захирасини прогнозлаш ва бурғилаш ишлари самарадорлигини ошириш имконини бериши қайд этилди. Шу муносабат билан геология-қидирув ишларининг барча босқичларига сунъий интеллект ечимларини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Тақдимотда тоғ-кон саноатида шаклланадиган катта ҳажмдаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаш ва уларни 3D моделлар орқали таҳлил қилиш янги конларни аниқлаш имкониятларини кенгайтириши таъкидланган.

Мутасаддиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу орқали маҳсулот таннархини 10 фоизга камайтириш, янги конларни аниқлаш муддатини икки баробар қисқартириш ва инвесторларга тақдим этиладиган таклифлар сонини тўрт бараварга ошириш мумкин.

Шунингдек, 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилингани билдирилди. Бунинг учун инвесторлар талаб қилаётган ишончли ва сифатли рақамли маълумотлар базасини шакллантириш зарурлиги қайд этилди.

Тақдимотда Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклифи ҳам кўриб чиқилди. Режага кўра, махсус Технологик трансформация маркази ташкил этилиб, мавжуд 36 мингдан ортиқ ҳисобот ва бирламчи маълумотлар рақамли форматга ўтказилади. Натижада конларни моделлаштириш ва захираларни ҳисоблаш жараёнлари икки баробар тезлашиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2026–2030 йилларда геология соҳаси ва олтита йирик корхона — “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”, “Навоийуран”, “Ўзметкомбинат”, “Ўзбеккўмир” ҳамда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати”да рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича 44 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, корпоратив бошқарувни рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш, меҳнат ва саноат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кон-геология ишларини рақамли трансформация қилиш каби йўналишларни қамраб олади.

Лойиҳалар амалга оширилганда операцион самарадорлик 7 фоизга, техника ва ускуналар ишончлилиги 20 фоизга, энергия самарадорлиги эса 8 фоизга ошиши кутилмоқда. Шу билан бирга, инсон омили билан боғлиқ хато ва хавфлар 15 фоизга камайиши мумкин.

Президент соҳада технологик трансформацияни янги босқичга олиб чиқиш, ишлаб чиқариш жараёнларини сунъий интеллект асосида бошқариш тизимини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, мутасаддиларга тоғ-кон саноати корхоналари бизнес-режаларига меҳнат ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни киритиш ҳамда технологик ва сунъий интеллект лойиҳалари бўйича алоҳида дастурларни тасдиқлаб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 02:38

    Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижроси ва истиқболдаги режалар юзасидан ахборот берилди.

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

    'Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:14

    Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди

    2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда.

    'Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 15:53

    Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир

    Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларгача ошганини маълум қилди.

    'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 03:14

    Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди

    Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

    'Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 04.06.2026 16:13

    Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси билан учрашди

    Суҳбатда миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳада кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.