АсосийЖАМИЯТ

Бразилияда икки вертолёт тўқнашди

Қурбонлар орасида Оливер Три бўлиши мумкин.

'Бразилияда икки вертолёт тўқнашди'ning rasmi

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида икки вертолётнинг ҳавода тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари қурбонлар орасида америкалик хонанда Оливер Три ҳам бўлиши мумкинлигини хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, фожиа 14 июнь куни Рио-де-Жанейро шаҳрининг Рекрейу-дус-Бандейрантис тумани осмонида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳавода тўқнашган икки вертолёт ерга қулаб тушган.

Вертолётлардан бирида беш нафар йўловчи, иккинчисида эса учувчи бўлган. Ҳодиса оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Оммавий ахборот воситалари полиция манбаларига таяниб, қурбонлар орасида 32 ёшли америкалик хонанда ва қўшиқ муаллифи Оливер Три ҳам бўлганини ёзмоқда. У Бразилияга жаҳон гастрол сафари доирасида келгани айтилмоқда.

Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида бразилиялик мусиқа продюсери, аргентиналик видеорежиссёр ва YouTube блогери Гаспар Прим ҳам борлиги хабар қилинган.

Тўқнашувдан кейин ҳар икки вертолёт электромобиллар автосалони ҳудудига қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиққан ва бир неча ўнта автомобиль шикастланган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва қутқарув хизматлари томонидан фожиа сабаблари ўрганилмоқда. Тергов доирасида техник носозлик, инсон омили ҳамда парвозларни мувофиқлаштиришдаги эҳтимолий хатолар кўриб чиқилмоқда.

Расмийлар маълум қилишича, қурбонларнинг шахсини аниқлаш жараёни давом этмоқда. Жасадлар қаттиқ куйгани сабабли қўшимча экспертизалар тайинланган

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:44

    Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

    Беш ҳудудда газ ва электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди.

    'Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:29

    Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    'Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:47

    Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди

    Mазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:47

    АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

    Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, музокараларда воситачилик қилган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.

    'Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди

    У мазкур масалани шахсан ўз назоратига олганини билдириб, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши лозимлигини қайд этди.

    'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

    Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

    Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.