АсосийЖАМИЯТ

АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, музокараларда воситачилик қилган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.

'АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

АҚШ ва Эрон ўртасида тинчлик келишувига эришилди. Бу ҳақда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, томонлар барча йўналишларда, жумладан Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан ва узил-кесил тўхтатишга келишиб олган. Келишувни расмий имзолаш маросими 19 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади.

Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, музокараларда воситачилик қилган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Truth Social ижтимоий тармоғида Эрон билан келишув якунланганини эълон қилди.

“Барчани табриклайман! Мен Ҳурмуз бўғозини бож ва чекловларсиз очишга ҳамда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ўрнатилган денгиз блокадасини дарҳол бекор қилишга рухсат бердим. Дунё кемалари, двигателларингизни ишга туширинг. Нефт оқими давом этсин”, деб ёзди Трамп.

Кейинчалик у журналистларга Ҳормуз бўғози Эрон билан келишув расман имзоланганидан кейин очилишини маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий давлат телевидениесига берган интервьюсида АҚШ билан келишув матни якунланганини ва у 19 июнь куни Женева шаҳрида имзоланишини тасдиқлади.

Унинг айтишича, келишувдан сўнг 60 кун давомида якуний тинчлик шартномасини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилади. Шу даврда Эрон меморандум шартлари бажарилишини қатъий назорат қилиб боради.

Шунингдек, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Женевадаги имзолаш маросимида қатнашишни режалаштираётганини, бироқ у ерга Президент Дональд Трампнинг ўзи ҳам бориши мумкинлигини айтган.

Ҳозирча келишувнинг тўлиқ матни жамоатчиликка эълон қилинмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:47

    Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди

    Mазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:25

    Саида Мирзиёева гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашни ўз назоратига олди

    У мазкур масалани шахсан ўз назоратига олганини билдириб, гиёҳвандликка қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол бўлиши лозимлигини қайд этди.

    'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

    Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

    Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

    'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 13:18

    Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

    30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

    'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 09:06

    Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

    Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

    'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:50

    Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

    Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.