АсосийСПОРТ

Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди

Франция терма жамоаси сардори жароҳат туфайли машғулотни охиригача давом эттира олмаган.

'Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди'ning rasmi

Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе миллий жамоа йиғинидаги машғулотни муддатидан олдин якунлади.

Бу ҳақда африкалик журналист Микки Жнр ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, футболчи жароҳат туфайли машғулотни охиригача давом эттира олмаган. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада экани бўйича расмий маълумот берилмаган.

Франция терма жамоаси 8 июнь куни ЖЧ–2026 олдидан Шимолий Ирландияга қарши сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Айрим маълумотларга кўра, мазкур баҳсда Мбаппега дам берилиши мумкин.

Французлар жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Сенегал, Норвегия ва Ироқ терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Жамоа турнирдаги илк учрашувини 16 июнь куни Сенегалга қарши ўтказади.

    Бошқа янгиликлар