АсосийDunyo

Португалиянинг амалдаги президенти ўз лавозимига қайта сайланди

'Португалиянинг амалдаги президенти ўз лавозимига қайта сайланди'ning rasmi

Португалияда президент сайловлари бўлиб ўтди, унда мамлакатнинг амалдаги президенти Марсело Ребело де Соуса ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб rbc.ru хабар бермоқда.

Португалия Президенти Марсело Ребело де Соуса 60,7% овоз билан ғолиб бўлди. Сайловларда жами сайловчиларнинг 40 фоиздан кам қисми иштирок этган. 

Сайлов якунлангач Тошкент вақти билан 25-январ 07:30 ҳолатигача 99,9% овозлар санаб чиқилди. Ушбу босқичда Де Соуза 60,7% тўплаган. Иккинчи ўринда Социалистик партиядан номзод Aна Гомеш (12,9%), учинчиси - "Етарли" ўта ўнг партиянинг раҳбари (Чега) Aндрé Вентура. Қолган номзодлар 5 фоиздан кам овоз олди. 

Сайловларда 39,4% иштирок этди. Сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин нутқида де Соуса португалияликлар коронавирус пандемиясини энг қисқа вақт ичида энгиб ўтишни, иш ўринлари ва даромадларини тиклашни, қашшоқликка қарши курашни, кучли ва ишончли етакчиликка эга барқарор сиёсий тизимга эга бўлишни исташларини айтди. У пандемияга қарши курашни бугунги куннинг энг муҳим вазифаси деб атади. 

"Биз соғлиқни сақлаш тизимимизга жиддий босим ўтказаётган жараённи тўхтатиш ва кейин орқага қайтариш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак",– деб қўшимча қилди президент. Сайловлар Португалияда коронавирус ҳолатининг ёмонлашуви фонида ўтказилди. Мамлакат баҳорда амалда бўлган чоралар сингари 15 январдан яна қатъий карантинларни жорий қилди. Ушбу чоралар ҳар 15 кунда кўриб чиқилиши керак, аммо Бош вазир Aнтонио Коста чекловлар бир ойга чўзилиши мумкинлигини тан олди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар