АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада "дамасчилар" ва таксичилар ўртасида оммавий муштлашув бўлди. Жиноят иши қўзғатилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада дамасчилар ва таксичилар уришиб кетди” сарлавҳали видеолав...

'Фарғонада "дамасчилар" ва таксичилар ўртасида оммавий муштлашув бўлди. Жиноят иши қўзғатилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада дамасчилар ва таксичилар уришиб кетди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалган эди. 

Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари ўтказишга киришилганлиги тўғрисида хабар қилинган эди. Айни пайтда вилоят ИИБ Ахборот хизматининг "darakchi.uz"га маълум қилишича, ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди.

Мазкур жиноят иши доирасида фуқаро И.Ш. процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.    

Тергов ҳаракатлари давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.  

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилади, дейилади хабарда. 

Бошқа янгиликлар